Ассалому алайкум! Ғусул қилганда бошдан ташқари бутун баданни ювиб қуритиб кийиниб, кейин бошни ювса ғусул қилган бўладими? Тахоратда ҳам оёқлар алоҳида айни тартибда ювилса тахорат қилган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ғусл ҳам таҳорат ҳам дуруст бўлади. Бу ишни зарурат вақтидагина қилиб, оддий ҳолатда суннатдаги кетма-кетликда ғусл ва таҳорат қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!