Ассалому алайкум! Ман таҳоратни турган қиламан. Оёқни ювиб бўлиб артмасдан шиппакни кияман ва юз қўлимни артиб кейин оёғимни артаман. Шу холатда оёқни ювсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат пайтида шиппакни ечиб оёқни ювиш керак. Шиппакни ечмасдан ювса ҳам оёқнинг барча жойига сув етса таҳорат дуруст бўлаверади. Аммо бундай ҳолда оёқни ишқалаб ювиш ва бармоқлар орасини чап қўлнинг жимжималоғи билан хилол қилиш суннати топилмайди. Валлоҳу аълам!