Ассалому алайкум! Қўлимга озгина супер клей теккан эди. Бир қарашда билинмайди, лекин яхшилаб қараса билинади. Шу эсимдан чиқиб иккита фарз намозини ўқиб қўйибман. Энди уларни қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат билан ўқиган бўлсангиз намозларингиз дуруст. Чунки одатда елим пок нарсадан тайёрланган бўлади. Агар ўша нарса қўлингизга текканидан сўнг таҳоратингиз бузилган ва қайта таҳорат олган бўлсангиз, ҳолатга қаралади. Ўша вақтда клейни махсус воситалар билан кетказишнинг имкони бор бўлган бўлса таҳоратингиз дуруст бўлмаган (клей остидаги терига сув етмагани учун). Агар уни кетказишнинг имкони йўқ бўлса намозингиз дуруст. Валлоҳу аълам!