Ассалому алайкум! Бугун шундек ҳолат бўлди аёлими отасиникига қўйиб келдим бир кунга. Отаси уйга келиб уйди ичидан мошинага чиқариб қайтариб уйди ичига олиб кирган ҳечкимга кўринмаган албатта аёлими ва қайнонамни олиб бувасиникига боришибди аёлим эримга айтиб қўе деб тел сўраса мен айтаман деб олиб кетибди бундан малумки аёлим бесўроқ кўчага чиққан ҳисобланади. Шариатда эр изнисиз кўчага чиққан аёлга ланат ёгилиб туради бориб келгунча. Саволим шуки аёлимга ланат ёгилган бўлса шу ланатни қандай қайтарсам бўлади мен хоп бориб келганинга розиман десам ўша бесўроқ кўчага чиққан пайтдаги ланатлар ўчириладими ёки бошқа йўли борми. 2 савол. Бир гап эшитдим яни эрталаб бомдод намозини ўқий олмаган инсон бошқа намозларга жамоатга имомликка ўтмашлик керак экан бу қанчалик тўгри. Бу ҳақида ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Рози бўлган бўлсангиз кифоя.
2). Бундай ҳукм йўқ. Соҳиби тартиб (зиммасида қазо намоз йўқ ёки уларнинг сони 6 тадан кам киши) бўлсагина қазоларини ўқимагунича вақтлик намозни адо қила олмайди. Валлоҳу аълам!