Ассалому алайкум! Мени турмушимга 2 йил бўлди. Эрим мадрасани битирган. Лекин баъзи масалаларни ёддан чиқарганлари учун савол беряпман. Эрим менга 4 миллион махр беришлари керак эди. Шу махрни бўлиб бўлиб телефон кийим кечакларим олиб берсалар шу махр ҳисобидан олиб бериб махримни бердим деяптилар. Туйдан аввал фотиха олиб борилганда қайнонам битта узук хадя қилганлар. Шу узукни мен ҳадя сифатида қабул қилганман. Эрим махрдан минус қилдилар? Бу тўғрими? 2) Эрим менга ҳар 6 ойда бир сидра кийим қилиб беришлари керак. Аммо менга йўқ олиб бермайман. Битта кийимингни то йиртилгунча киясан. Деяптилар. Ўзларини гапларига саҳобаларни далил қиляптилар. Қанчалик тўғри? 3) Эримдан яхшилик билан нафақа талаб қилсам, эҳтиёжларимни сўрасам мени шароитим йўқ деяптилар. Шариатда шароити йўқ одам деб кимга айтилади. Эрим ўзига келганда пул топадилар. 4) Қиёматда ажр бўлсин, Аллоҳ таоло эрим билан бахтли яшашга буюрган деб қайнонамни хизматларини қиламан. Эрта туриб кеч ётаман. Лекин менга бу уйда хизматкорга қилингандай муомола қилиняпти. Қандай йўл тутай? Эримга қозига олиб брринг мени десам пулим йўқ дейдилар. Билганларига амал қилмаяптилар. Нафақамни умуман бермайдилар. Тушунтирсам асабийлашиб бақириб кетадилар. Тинчлик бўлсин деб савол беряпман. Ўқиганларидан кейин сизлврни гапларингизга амал қилсалар керак.
– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрга нима тайин қилинган бўлса ўшани бериши шарт. Сизнинг розилигингизсиз унинг ўрнига унинг қийматидаги буюмни бериши дуруст эмас. Ўша узукни ҳадя деб беришган бўлса энди уни маҳрдан деб даъво қила олмайди. Агар бераётганда бирор нарса демаган бўлса ва ҳозир ўша узук сизда турган бўлса уни қайтариб беринг ва маҳрингизни сўранг.
2). Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида: «Ҳар олти ойда бир сидирға янги кийим олиб берилади», дейилган.
3). Эрнинг қўлига озми-кўпми қанча пул тушса ҳам биринчи навбатда зиммасидаги вожиб харажатларни адо қилиши лозим. Аёлнинг нафақаси ҳам ўша вожиблардандир. Ўзи оч қолса ҳам зиммасидаги бурчни адо қилиб қўйсин.
4). “Қиёматда ажр бўлсин” деб уларга ёрдамлашаётганингизни ёзибсиз. Аммо сизга хизматкордек муомала қилишса жаҳлингиз чиқиши бу гапингизни ёлғонга чиқаради. Агар холис Аллоҳ учун қилаётган бўлсангиз уларнинг ёмон муомаласидан хафа бўлмас эдингиз. Демак сиз уларнинг хизматини иззат топиш учун қилар экансиз. Валлоҳу аълам!