Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автобус маршруткадиги холат

16:29 / 18.11.2022 | Sanjar | 549

Ассалому алайкум! Автобус ёки маршруткада эрталаб кечқурун одамлар кўп бўлади номахрам аёлларга тейиб кетамиз тиқилинчда бирга ўтириб қолсак оёқ қўллари орқа томонлари тейиб туради. Тиқилинчда кетаман одатда. Агар очиқ сочиқ кийинган аёл билан ўтириб қолсам хаёлим бузилиб кетади. Шундай холатда гунохкор бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар билан ёнма-ён туриш ўрнига эркаклар орасига ўтиб олишингиз мумкинку. Баданингизни ҳам назарингизни ҳам номаҳрамлардан олиб қочинг.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қайси бир мусулмоннинг назари бирор аёл кишининг чиройига тушиб, ундан кўзини юмса, Аллоҳ у учун ҳаловатини топадиган ибодатни беради” дедилар». Ҳадиси қудсийда:“Номаҳрамларга қараш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким мендан қўрққанлигидан ўша қарашни тарк қилса, эвазига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қиламан” дейилган. 
Табароний ва имом Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat