Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жоизми?

14:47 / 28.12.2015 | Muhammad Mustafo | 2316

Ассаламу алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Бозорларда кўп савдогарлар, ҳоссатан дадам ҳам. Тарозуда мана бундай ҳисоблашади. Масалан: Битта сарёғни тортилса, уни килога ҳисоблашса, нархи 9955 сўмлик чиқса, уни 10000 сўм деб айтадилар ва 10000 сўм пул оладилар. Чунки 45 сўм қайтим йўқ. Еки бўлмаса, 9945 сўмлик чиқса, 9900 сўм оладилар. Агар 9950 сўм чиқса ҳам, 9900 сўм оладилар. Ҳуллас доим шунга ўхшаш савдо қиладилар! Шундай қилиш шаъриатимизда жоизми? Муҳтарам устозлар саволни яхши тушунтира олмаган бўлсам, мени кечиринглар?! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن سويد بن قيس قال : جلبت أنا ومخرمة العبدي ، بزا من هجر ، أو البحرين ، فلما كنا بمنى أتانا رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم فاشترى منا سراويل ، وقباء ، ووزان يزن بالأجرة ، فدفع إليه رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم الثمن فقال : " زن وأرجح " .

Сувайд ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Мен ва Махрома Абдий иккимиз Ҳажар ёки Баҳрайндан газлама келтирдик. Минодалигимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб биздан шарвар, қабо сотиб олдилар.(ёнимизда) ҳақ эвазига тортиб берувчи тарозибон бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга газламанинг нархини бериб, “торт ва оғирроқ қил” дедилар". Ҳоким Абу Довуд, ибн Можа ва Термизийлар ривояти.
Ушбу ҳадисга биноан дадангиз ўзи рози бўлиб ҳаққидан ўтиб бериши афзал. Чунки нариги томон рози ёки рози эмаслиги аниқ эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat