Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат ҳозирги пайтда ҳожатхоналарда унитаз қурилмаларидан фойдаланилади. Табиийки инсон ўз эҳтиёжини қондириб бўлгандан кейин, сув билан оқизилиб юборилади. Сувга туфлаш ёки ахлат ташлашни ўзи катта гуноҳлардан бири эканлигини биламан. Ушбу ҳолатга сизни фикрингиз қандай? Бу ҳақида диний идора томонидан фатво чиқарилганми? Шуни такидлаб ўтиш керак, ҳозир кўпгина масжидлар таҳоратхоналарида ҳам айнан шу ҳолат. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Агар нотўғри берилган бўлса, минг бор узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Техник сув деган тушунча бор. Сиз айтган нарсалар ўшанга оиддир. Бунга ҳамма рухсат берган.