Ассалому алайкум! 1) Дадамни бироз киндикидан паст жойларни ва тиззасидан юқорироқ бўлган жойларига маз суртсам бўладими? Чунки ўзи кечга ишдан чарчаб келади. Шунга мен суртиб қўй дейди. Шу билан бирга аврат бўлмаган жойларига ҳам суртаман. У яра тузалмайдиган касаллик бўлиб жаҳли чиққани туфайли ёшлигида пайдо бўлган.
2) Намоздаги сураларни тажвид қоидаларига биноан талаффуз қилиш шартлигини билдим. Лекин ҳозир инглиз тили ўрганаётганим боис вақтим камроқ эди яна тиббиёт университетда ўқийман. Келаётган ёз фаслида араб тилига борсам бўладими? Ёки инглиз тилини қолдириб араб тилига боришим керакми ҳозирдан?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди.
2). Намоз дуруст бўлиши учун талаб қилинган даражада тўғри қироатни ўрганишга сиз айтаётганчалик узоқ вақт ва катта меҳнат талаб қилинмайди. Шу миқдорини дарҳол ўрганиб олинг. Зиёдасини кейинроқ ўргансангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!