Ассалому алайкум! Намозни ўқиганда ўқиган намозидан умуман кўнгли тўлмаса ва намозни бузиб қўймадимми ёки умуман хато ўқидим деган ихтилоф бўлса намозни тугатгач шу намозни қайта ўқиса бўладими? намоз вақти чиқмаган бўлса.
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аммо биринчи навбатда намозга доир ҳукмларни батафсил ўрганиб чиқинг. Намозни бузувчи бирор бир амал қилганингизни билмасангиз уни қайта ўқишингизга ҳожат йўқ. Сиздаги бу ихтилоф васвасага айланиб қолмасин. Валлоҳу аълам!