Ассалому алайкум! Эртага операция қилишади, 3 кунча қорним билан ётишим керак бўлади. Намозларимми қанақа ўқийман? Ўтириш, юриш ва ёнбошлаш мумкинмас?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингизни қилдириб қўйишса илтимос қилиб кўринг, юзингизни қибла томонга қаратишсин. Калланинг ишораси билан бемалол намозларни ўқийверасиз. Ҳар намозга таҳорат қилишингизга тўғри келади. Валлоҳу аълам!