Ассалому алайкум! Чўнтагда носвой ёки сигарет ёки ароқ билан намоз ўқиса намози дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Чўнтакдаги нарса кийимнинг жузи ҳисобланади. Кийимга теккан нажосат афв миқдоридан катта бўлса намозни ман қилгани каби чўнтакдаги нарса ҳам шу миқдордан кўп бўлса намозни бузади. Ароқ нажасдир. Нос нажосатдан тайёрланган бўлса у ҳам нажасдир. Валлоҳу аълам!