Ассалому алайкум! Бир йил дўстим янги олган мошинамни миниб автохалокатка учради, янги мошинани уни ўзига индамай ярим пулига сотиб, дўстимдан ярим пулини тўлашини талаб қилдим. Уйигача бориб талаб қилдим уйдагилариданам. Лекин уни ишлари анча яхши эмас шу кунгача озроғини берди. Ўзи шаръий томондан қандоқ хал қилиш керак эди бу масалани?
– Ва алайкум ассалом! Янги машинани ҳалокатга учратган киши уни аввалги ҳолига келтириш учун қанча ҳаражат кетса барчасини тўлаши керак эди. Валлоҳу аълам!