Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилсак еган харом луқмамиздан покланамиз?

17:23 / 26.11.2022 | Акбар | 843

Ассалому алайкум! Ёшлигимда эслайман адам автопаркда ишлаган вактлари бензобакда ортган бензинни канистрага ёки челакга тўкиб олиб сотар эдилар бу "левий" деб. У вақтлар ёш бола бўлганимизга халол ва харомни фарқига бормас эдим. Ва ўша левий бензин орқали уйга рўзғор қилар эдилар ва бизлар шу луқмадан еб катта бўлганмиз. Шу нарсалар менга ва менинг фарзандларимга урмаслиги учун нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда сиз балоғат ёшида бўлмаганингиз учун сизга гуноҳ йўқ, фарзандларингизга салбий таъсири ҳам бўлмайди. Бундан буёғига ҳаромдан эҳтиёт бўлиб яшанг. Отангиз ўша ўғирлаган бензинларини таҳминан ҳисоблаб автопаркга қайтарсин ва қилган гуноҳи учун тавба қилиб истиғфор айтсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat