Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АҚШ дан келган пуллар

16:30 / 27.11.2022 | Бобур | 678

Ассаламу алайкум! Тошкентдаман, пул тўғрисида совол бермохчи эдим. 2019-йил ёзда "Work and Travel" программасида эштирок этдим (Америка билан маданий алмашув программаси). КОВИД бошланганидан кегин, Америка, фуқароларига 3 ой давомида пул берди (моддий ёрдам сифатида). Америкада бўганимда солиқларни тўлаганим учун ўша пул мангаям келиб тушди, лекин пул тушган пайтда 2 йилдан бери тошкентда эдим. Америкада қоган бир нечта ўртоқларим пулни орқага қайтаришди. Лекин Америкадан ташқаридаги студентларга бироз кутиб турилар деб этишди (2 йилдан бери кутвомман). Тошкентдаги Американи элчихонасидан, почтага ёзилган хат бўйича хеч қанақа жавоб кемади. Американинг солиқ махкамаси билан телефонда гаплашилганда, кутиб турила, хал бўмади нима қилиш мумкинлиги деб жавоб беришди. Америкада қолиб кетган курсдошим, адвокат билан консультация қилибти, адвокат айтишича, пулларни ишлатвурса бўлади, чунки бу пуллар солиқ тўловчиларга давлат томонидан моддий ёрдам сифатида ташлаб берилган. Лекин пул тушганида, солик тўловчи эмас эдим. Пулларни ишлатишим тори бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пуллар давлат томонидан берилган бўлса масала унинг қонун-қоидаларига кўра ҳал қилиниши керак. Сизга хатолик сабабли пул келиб тушган бўлса ва  уларнинг қонунларига кўра уни олишга ҳақли бўлмасангиз қайтаришингиз шарт. Ҳолат аксинча бўлса олиб қолишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat