Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози ва Рўза

16:40 / 27.11.2022 | Дильшод Саибов | 650

Ассалому алайкум! Ҳамкасбларим билан қаср намозини вожиб бўлиши устида бир ечимга кела олмаябмиз. Мен доим (ўзгармас) 15 кун давомида сафарда бўлиб ишлайман (95 км масофа). Яъни, душанба куни бомдод намозини уйда ўқиб иш сафарига кетаман. Орадан 14 кун ўтиб, 15-(душанба) куни аср вақтида уйга кириб келаман. Ҳамкасбларим айтишига қараганда, қаср намози 15 кундан кам бўлган муддат учун вожиб бўлади, 15-кун муқим хисобланасан, ундан ташқари, масофа узоқлиги бўйича хам уламоларнинг 90км масофаси бўйича ихтилофи бор, аниғи 120км бўлиши керак дейишди. Айтингчи, мен қаср ўқийми ёки тўлиқ? 2) Сайёрамизнинг айрим шимолий минтақаларида қуёш ботмас экан. Яъни 24 соат давомида қуёш кўриниб тураркан, шу ўлкалардаги мусулмонларнинг рўза тутиш ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сафар масофаси 89 км. Сиз ишлайдиган ўша жойда қанча вақт туришни ният қилишингизни соатлари билан аниқ ҳисобланг. Тўлиқ 15 сутка бўлса у ерда муқим ҳисобланасиз. Ундан бир соат кам (14 сутка-ю 23 соат) бўлса ҳам мусофирлигингизча қоласиз.
2). Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан бошқасининг ўртасидаги фарқ узун ёки қисқаликда бизнинг намозларимиз орасидаги вақтдан бир неча баробар фарқ қилса ҳам.
Кун ниҳоятда узоқ бўлиб, беш вақт намоздан қайси бирларининг ҳеч бирининг вақти топилмаса, мисол учун, икки-уч ойгача тун бўлмайдиган ўлкаларда намознинг вақтлари ўша ўлкага энг яқин бўлган беш маҳал намознинг вақтлари топиладиган юртга қиёс қилинади ва намозлар адо этилади.
Агар кунлари узун ўлкада яшовчилар тунлари узун ўлкага келиб қолса, ўша келган юртининг намоз вақтларига мувофиқ намозларини ўқийдилар. Ҳозирги кунда бу нарса муаммо бўлмай қолди. Чунки, интернет орқали ҳар ким ўз турган жойининг намоз вақтини билиб олиш имкониятига эгадир.

قَالَ الرَّمْلِيُّ فِي شَرْحِ الْمِنْهَاجِ: وَيَجْرِي ذَلِكَ فِيمَا لَوْ مَكَثَتْ الشَّمْسُ عِنْدَ قَوْمٍ مُدَّةً. قَالَ فِي إمْدَادِ الْفَتَّاحِ قُلْت: وَكَذَلِكَ يُقَدَّرُ لِجَمِيعِ الْآجَالِ كَالصَّوْمِ وَالزَّكَاةِ وَالْحَجِّ وَالْعِدَّةِ

 «Рамлий «Шарҳул минҳож» номли китобда:
«Бу нарса бир неча муддат тун бўлмайдиган жойларда эътиборга олинади» деган. «Имдодул Фаттоҳ» китобининг соҳиби:
«Рўза, закот, ҳаж ва идда каби аҳкомларга ҳам шу тарзда муддат белгиланади» деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat