Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

19:50 / 27.11.2022 | Avazbek | 966

Ассалому алайкум! Менда баҳор ойидан бери ич дам бўлиши касаллиги байдо бўлди. Хар 15-20 дақиқада ҳаво чиқади. Намозда бу ҳолат янаям тезроқ бўлади. Намозимни таҳоратим бузилиб қолмасин деб тез ўқийдган бўб қолганман. Жуда қийналяпман. Таҳорат олишда қийналяпман таҳорат олишга 30-40 минут вахт ўтиб кетяпти. Таҳорат олишим билан яна орқадан ҳаво чиққандек бўляпти. Шундай ўқийверай бу васваса десам ҳаёлимда таҳоратсиз ўқисанг дўзаҳга тушасан Аллоҳни олдида нима деб жавоб берасан деган ҳаёллар қийнаяпти. Дорилар унча тасир қилмаяпти. Дўхтирга боришим учун шароитим яхшиямас. Мен бу ҳолим била узурли бўла оламанми? Узурли одамни ҳукмини ўқиб кўрдим. Агар фақат шу ҳолат болса таҳоратни 1 мартта олиб намоз ўқийверишим керак экан бошқа ҳолатда таҳоратим бузилар экан. Мени бу ҳолатимда динимизда кенглик борми? Кечаям пешиндан тортиб то хуфтонгача намозларимни ўқий олмадим 1,5-2 соатча таҳорат қилдим барбир таҳоратим бузилгандек бўлаверди. Лекин Намозларимни ўтқазиб юбораётганимдан қазо қилиб ўқияётганимдан жуда афсусланяпман. Бу ҳолатим билан қасдан намозни тарк қилиб қўймаяпманми? Ичларимни анчадан бери васвасалар ўйлар қийнаб юборяпти. Бу ҳолатимга ёрдам берийлар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат ва намозда шакланиш васвасаси. Жуда кўпчилик шу васваса туфайли қийналадилар. Баъзилар таҳоратим кетиб қолдими ёки йўқми деса, баъзилари ювиладиган аъзоларга сув етдими ёки йўқми ўйланиб қоладилар. Баъзилар имом намозни биринчи ракъатини тугатишга келганида энди таҳримага қулоқ қоқаётган бўлади.
Ашраф Али Таҳонавий ҳикояси: 
Бир киши мендан васвасага дучор бўлган киши ҳақида сўраб: “У уч бор сувга шўнғиса ҳам ғуслим тўлиқ бўлдимакан деб ўйланиб қолади?” деди. Мен ундай кишидан намоз соқит бўлади дедим. Чунки ундай одамнинг ақли жойида эмас. Ақли жойида бўлмаган кишиларга намоз фарз бўлмайди” дедим.
Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалар берганлар.

 عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ الَّذِي يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ ، فَقَالَ : لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا ، وروى مسلم

Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади.
“Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”.
Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat