Ассалому алайкум! Бизнинг 20 сотихча жойимиз бор. У ерда 14 қатор нок экканман. Қатор орасига беда экилган. Хамма жойни насос ёрдамида суғораман. Нокларга ўғит ва касалликка қарши дори бераман. Бедага фақат сув бераман. Бедадан ушр қанча миқдорда беришим керак? Нокдан 20/1миқдорда ушр бериладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар атрофи ўралган жой бўлса, закот бермайсиз. Очиқ бўлса, ҳолатига қараб ушр ёки нисфи ушр берасиз. Валлоҳу аълам!