Ассалому алайкум! Шифохонага борган бемор учун давлат бепул дори ва дармон ажратилган. Яна олий тоифали шифокорлар катта ойлик олишади. Лекин шунга қарамасдан улар бемордан кўрик учун дори учун пул талаб қилиш. Агар пул беришмаса яхши муомалада бўлишмайди. Шу шифокорнинг бемордан оладиган пули ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром. Чунки беморларни кўрикдан ўтказиш шифохона билан тузилган шартномага кўра зиммасига вожиб бўлган ва унинг хақини шифохонадан олади. Бу учун бемордан пул талаб қилсапора еган бўлади. Давлат томонидан тақдим қилинган ва бепул тарқатилиши лозим бўлган дори учун пул талаб қилса ўзиники бўлмаган нарсани сотган бўлади. Бу ҳам кабира гуноҳдир. Валлоҳу аълам!