Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин курсга борганман. Аммо бир-икки ой бориб ташлаб кетганман. Охирги борган ойимнинг тўловини қилмаганман. Энди тўламоқчиман: пулни ўша ўқув марказининг ўзига берсам, мени ўқитган домлага етиб бориш эҳтимоли кам. Нима йўл тутишни маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Шартномани ўқув маркази билан тузган бўлсангиз, ҳақни ҳам унинг ўзига берасиз. Ўқитувчига бериладиган ойликка уларнинг ўзлари жавобгардир. Валлоҳу аълам!