Ассалому алайкум! Уй қурилишида қурувчи усталар қийналмаслиги учун қурилиш материалларини кўтарма кран орқали иккинчи қаватни устига чиқариш учун кўтарма кранчини буюртма қилаётганда кранни эгаси ўша иккинчи қаватни устига қурилиш материалларини 40 марта олиб чиқишдан камига бормаймиз, ёки борсак ҳам 40 тадан кам бўлса, масалан бор материал 30 марта чиқарилишига тўғри келса ҳам 50000 сўмдан 40 та чиқаришни пулини берасиз деса жоизми. Яъни шунақа савдо қилиш ҳалолми ёки ҳаромми. Ёки тепага 30-35тача чиқарсак ҳар бир чиқаришимизга 60000 сўмдан, 40 та ёки ундан кўпроқ бўлса ҳар бир чиқаришимизга 50000 сўмдан берасиз деб айтиши керакми&
– Ва алайкум ассалом! Бажармаган иши учун ҳақ талаб қилиши дуруст эмас. Иккинчи кўринишда (40 тагача 60 мингдан, 40 тадан кўпайса 50 мингдан) келишув қилса дуруст. Валлоҳу аълам!