Ассалому алайкум! Укам photoshop дастурини сотиб олмасдан крак версиясидан фойдаланиб график дизайнерликни ўрганди. Дастурни сотиб олмасдан унинг крак версиясидан фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқини бузиш эканлигини айтганман. Исломда муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳаром амал ҳисоблангани боис у бу иши орқали ўрганган илмидан фойдаланиб пул топишлиги жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳуқуқига хиёнат қилгани учун жавобгардир. Ҳалол меҳнат қилса пули ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!