Ассалому алайкум! Мендан бир иккита инсонлар қарздор лекин уларнинг эсидан чиқиб кетган мен шу қарзларни уларга айтмасдан кечиб юборсам улардан соқит бўлади.агар менинг ҳам улардан қарзим бўлган бўлса лекин эсимдан чиқган бўлса юқоридаги қарзларини менинг қарзларим ўрнига қолганини кечдим деб ҳеч кимга айтмасдан ўзим ният қилсам.уларнинг ҳам менинг ҳам қарзларим адо бўлган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Аммо сизнинг бўйнингиздаги қарзингиз кўпроқ эмаслигига ишонч ҳосил қилиб олинг. Валлоҳу аълам!