Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

09:42 / 30.05.2017 | Shoaziz | 3628

Ассалому алайкум! Фотиҳа сурасидаги “Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз” оятини,  “фақат сендангина ёрдам сўраймиз”  деган жойига тушунмай қолдим. Агар инсон бир ишни ўзи қила олмаса ва бошқа бир инсондан ўша ишга ёрдам беришини сўраса ширк бўлмайдими?
2) Инсон  иймонидан айрилиб қоладиган гунохлардан сақланиши учун қандай амаллар ва дуолар қилиши керак?
3) Нажас бўлган бир кийм,  бошқа бир тоза киймга тегса(аралашиб, ёнма ён турса) лекин тоза киймга нажаси ўтмаса, ўша кийм билан намоз ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Фақат Аллоҳнинг қўлидан келиб, бошқаларнинг қўлларидан келмайдиган ишларда, бандалардан сўраш ширк ҳисобланади. Масалан фарзанд беришни, умрини узоқ қилишини, бахтини очиш кабилар. Инсонларнинг қўлидан келадиган нарсаларда улардан ёрдам сўраш ширк эмас. 2). Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади : رَبَّنَا لاَ تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ۝ 8. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан. Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, унинг қандай улуғ неъматлигини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин». Улар Аллоҳ таолонинг «Ваҳҳоб» – кўплаб ато қилувчи Зот эканини ҳам яхши биладилар ва Унинг Ўзидан раҳмат ато қилишини сўрайдилар: «Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан». Кўплаб ҳибалар ато қилувчисан. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Бу дуоларни ўқиш билан бирга ширк ва куфрга олиб борадиган сўз ва ишларни ўрганиб, улардан сақланишга ҳаракат қилиш керак. 3). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat