Ассалому алайкум! Эр аёлига бир ишни қилсанг талоқсан деган бўлса ва анча йилдан кейин аёлидан ўша ишни қилмаганмисан ёки йўқми деб сўрасаю аёли қилган қилмаганлигини аниқ эслай олмаса никох ўқитиши керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ишни қилганига гувоҳ йўқ бўлса ёки гумони ғолиб келмаса қайта никоҳ ўқитиши лозим эмас. Валлоҳу аълам!