Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уламоларни ҳақоратласа

01:01 / 10.08.2021 | Muslima | 2114

Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим хозирги кунда мусулмонлар хақида гапирсалар сани шайхинг, имомларинг, муллаларинг ёки мусулмонларинг деб уларга нисбатан нафрат билан гапирадилар. Интернетда хам баъзи домлаларимизни каналга жойланган видеолари комментларига ёмонлаб ёзадилар. Уламоларни ёмонлаш билан куфрга кетиб колиш мумкинми? Никохга таъсири борми? Уламоларни ёмонлаган одамни зурриётларидан қори, қория чиқмайди деб эшитгандим ман эса болаларимни (2кизим(9,11ёш)ни қория, 1 ўғлим(4ёш)ни қори ) бўлишини хохлаб дуо қилиб шу йўлда илм ўргатаяпман. Уларни отасини гунохини деб илмсиз бўлиб қолмасликлари учун нима қилсам бўлади? Турмуш ўртоғим домлаларни ёмонласалар ёки сўкиниб ёзсалар ўғлимни исмидаги (Мухаммадризо) профилларидан фойдаланадилар. Шунга домлаларимиз ва баъзи бир домлаларимизни мухлис биродарлари лаънатлаб қўйсалар ўғлимга таъсири бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уламоларнинг илмини ва қилаётган ислом шиорлари бўлган амалларини қасддан сўкса ўзи кофир, хотини талоқ, қилган ҳажи бекор бўлади. Эрингизга гап ўтадиган одамлар билан маслаҳат қилинг. Бу гаплари учун бошига Аллоҳнинг балолар ёғилишни бошласа кўради. Бу кетишида дунё ва охиратига қаттиқ зарар бўлади. Сизларга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat