Ассалому алайкум! Бир саволни жавобига никохда бир эркак ва икки аёл бўлса никох тузилади деб жавоб берибсизлар, саволим шундан иборатки худди шу гувохликда қизни ота-онасига айтмай лекин қачондир айтиш шарти билан никох ўқитса бўладими? Кўп жавобларни эшитдим лекин кўнглимда иккиланиш бор.
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаслик керак. Бу каби ишларни ота-онани бехабар қолдириб қилганлар зафар топишмаяпти. Қайтага шарманда ва бадном бўлишмоқда. Валлоҳу аълам!