Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатми Қуръон

06:56 / 10.03.2016 | M.Zakarya | 3199

Ассалому алайкум! Яқинда отам вафот қилдилар ва отамнинг ўз акаларида қарзлари бор. Шу қарзларини узиш ҳаракатидаман. Жанозадан кейин худойиларини қариндошларнинг қаршиликларига қарамастан ихчамгина ўтказдик. Саволим марҳум отамга хатми Қуръон қилдиришни қори акага айтсам, у кишини ҳам рози қилишим керак бўлади. Лекин пул отамнинг қарзларини узишга ва ҳозир оилам бошқа давлатда уларни олиб келишимга керак. Хатми Қуръонни шу ишларимни битириб кеин шқитсам бўладими? Ўзим ҳарфларни танийман, тажвидларни дискдан ўрганганман. Ўзим “Ёсин” сурасини хар доим ўқиб, савобини бағишлаб юрсам кифоя қиладими ёки хатми Қуръон ўқитишим шартми? Саволимдаги камчиликларга узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Ўтганларнинг орқасидан хатм Қуръон қилиниши шарт” деган гап йўқ. Қолаверса пул умидида қилинган хатм Қуръоннинг савоби ҳам йўқ. Ўзинингиз билган сура ва оятларни ихлос билан ўқиб бағишланг. Энг афзали шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat