Ассалому алайкум! Аср номозини шом номози киришига 10 минут қолганда ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу вақтда ўқилган намоз дуруст ва зиммадан адо бўлади. Аммо асрни қуёш ўзгарадиган вақтгача (яъни кўзни қамаштирмайдиган даражада бўлиб, ботишга яқинлашган вақт) кечиктирса макруҳ иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам!