Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Учувчининг самолётдаги намози

18:49 / 17.11.2022 | Мираббос | 762

Ассалому алайкум! Мен излаш булимидан охшаш саволларни излаб курдим лекин жавоб топа олмадим. Агар кўрмай қолиб қайта савол берган бўлсам узур сўрайман. Мен Худо хохласа келажакда учувчи бўлмоқчиман. Хаммага маълумки, учувчилар бир неча юз одамни манзилига етказишади, йўловчиларнинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлишади ва бу жуда катта масъулиятдир. Агар учувчи самолётни бошқариб кетаётганда намоз вақти кириб қолса(айтайлик шом намози вақти) ва манзилга етгунича намоз вақтини чиқиб қолишини билса, намозини қандай ўқиса бўлади? Агар намоз ўқиса йўловчиларнинг хаётини хавфга қўйган ва учувчига топширилган вазифага хиёнат қилган бўлмайдими? Агар намозимизни ўз вақтида ўқимасак хам албатта, Аллохнинг олдида бунинг хам жавобини беришимиз керак. Бундай пайтда қандай йўл тутиш керак бўлади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз аввал ўқиб моҳир учувчи бўлинг. Унгача бирорта ҳам намозларни қолдирмасдан адо қилинг. Астойдил сўрасангиз сизни учувчи қилган Аллоҳга сизни намозларингизга шароитни тайёрлаб қўйиш қийин иш эмас. Сиз чин дилдан намозларни қолдирмасликни астойдил сўраб, Аллоҳга тақво қилиб намозга мустаҳкам бўлсангиз чиқиш йўлини Аллоҳнинг Ўзи кўрсатиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat