Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намозини ўқиб бўлиб, яна дуо қилиш мумкинми?

11:00 / 11.04.2013 | AbuBobur | 3546

&нбсп;

САВОЛ: Яқинда "Саодати абадия" деган китобда жаноза намози ҳақидаги бир фатвога кўзим тушди ва бу менда савол пайдо қилди. Унда шундай дейилган:

"Жаноза намози ўқилганидан кейин тобут ёнида дуо қилиш жоиз эмасдир. “Зубдат-ул-мақомот”да айтиладики, “Имом-и Раббоний “қаддасоллоҳу таоло сирруҳулъазийз) ҳазратларининг жаноза намози ўқилганидан кейин туриб дуо қилинмади. Дарҳол мозорга келтирилди. Жаноза намозидан кейин тик туриб дуо қилишнинг макруҳ бўлганлиги фич китобларида кўрсатилгандир.  Баъзи имомлар бундай дуоларни қилишаётган бўлсалар-да, уларнинг бу қилганлари суннатга уйғун эмасдир”. [Бундай дуонинг жоиз бўлмаганлиги “Баззозийя” фатвосида ҳам ёзиб қўйилгандир. ]" 

Биз томонларда ҳам шундай одат бор. Маййитга жаноза намози ўқиб, салом берилгач, яна қайтадан қўл кўтариб, маййит ҳаққига дуо қилиниб, кейин тарқалиш одатга айланган. Бир аҳли илмнинг маърузаларида айнан мана шу мавзуда шундай дейилганини ҳам эшитгандим:

Имом Молик (агар зеҳним панд бермаган бўлса, ўша киши) шундай деган эканлар: "Жаноза намозидан кейин яна дуо қиладиган одамнинг куфридан қўрқаман".  

Устоз! Айтингчи мазҳаб китобларида мазкур саволда кўтарилган масала ҳақида нималар баён қилинган?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жаноза намозининг ўзи дуодан иборатдир. Ундан кейин тобут олдида туриб кўпчилик бўлиб дуо қилиш ўтган азизларимиздан ривоят қилинмаган. Дафндан кейин дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бор. Имом Моликка нисбат бериб келтирган гапингиз мутлақо тўғри эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat