Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширкми?

07:21 / 02.06.2017 | Назокат | 8785

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ёши улуг инсонлардан қолган анъана удумларимиз бор, билиб билмай эргашиш нотўғри эканлигини биламан! Масалан, 1. Чоршанба куни чучвара тугиб, пишираётганда 7 тасини очиб тугинларимиз ечилсин дейишади хамда шом кирмасдан Қуръон тиловат килишади. 2. Пайшанба куни ёки тушлигида оламдан утган инсонларни куришса холветар билан катлама пишириб унга хам Қуръон ўқишади. 3. Хайит байрамларимизда, байрамларимиздан олдин ис чикариш керар деб чак чаки бўғирсоклар пиширишади. 4. Мухаррам ойида ширгуруч пишириб кушниларга таркатиш. 5. Тушида калла курса калла солиш керак деб айтишади. Булар динимизда борлигига шубхам бор, ширк ёки бидъатмасмикин деб ўйлаб қоламан. Қайнонам шундай ишларни килсалар, ушбу таомларни еса буладими, уларга шерик булиб колмаймизми? Ширк ёки бидъат нарсаларни қандай қилиб ажратсак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буларни бирортаси шариатимизда йўқлиги учун қилмаслик тавсия қилинади. Одамларга оҳисталик билан, фитна қўзғамасдан тушунтириш лозим. Одатда узоқ муддатда кириб қолган битъатларин бирдан йўқ қилиш осон кечмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat