Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбин рост гапирса, унинг гапига ишониш керакми?

11:26 / 11.04.2013 | nozima42 | 7098

Ассалом алайкум. Сизга берадиган саволим куйидагича. Авваллари ҳам бу сайтда маслахат сўраб ёзган эдик. Эрим томонидан гуноҳ иш утганлиги сабабли масжидга бориб килинган гуноҳ учун тавба қилган эдик. Аммо менинг кечиришим кийин бўлди, ажрашмокчи ҳам бўлдим. Масжиддаги домла менга 1 ой давомида хар куни 100 мартадан ихлос суръасини ўқишимни ва ажрашиш кароримдан кайтишимни буюрган эдилар. Лекин айтдилар, агар ихлос суръасини айтилган муддат ичида укимасам жазоси оиламга ёки узимга таъсир қилиши мумкин деб. Бошида ушбу дуоларни укиб юриб хакикатдан да енгил топдим. Лекин айтилган ишни охиригача килмадим. Аллоҳга шукур ҳозир яшашимиз яхши. Аммо 1 ойча бўлди кичик фарзандимнинг чап кузида "кетиб қолиш" кузатила бошланди. Жуда ҳам йиглоки, 1, 5 ёш бўлса да бирорта сузни гапиролмайдиган, бир нарсалардан куркадиган бўлиб колди. Духтирга курсатдик, у бизга дориларни буюрди. Аммо уларнинг натижаси хали билинмади. Бугун еса бир ёмон иш қилиб куйдим. Бир кушним менга бир фолбин борлигини, телефондан ҳам фол оча билишини айтди. Кизимнинг соглиги ҳақида суряман деб унга кунгирок қилдим. Фолбин аёл узимдан бошқа хеч ким билмайдиган нарсаларни, хаттоки буйнимдаги такинчогим, танамнинг огриётган ерлари ҳақида ҳам менга айтди. Кизимнинг кузи ҳақида ҳам айтди, . Бунинг сабабини еса бизнинг масжидга бориб, қилишимиз лозим бўлган ишни охиригача етказмаганлигимиз сабабли деди (вахоланки мен бу хакда умуман хеч каерда гапирмаган эдим) ва 1 ой давомида 3 марта масжидга бориб домлага дам солдиришимизни айтди. Илтимос, ушбу хакда сизнинг фикрингизни билмокчи эдим. Фолбиннинг гапига ишониш керакми? Умуман унинг айтган гаплари тўғрими?  


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фолбинлар рост гапирсалар ҳам ёлғончи эканларини таъкидлаганлар. Сиз унинг гапини тасдиқламанг. Катта гуноҳ бўлади. Шифони Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўранг.   

Топ рейтинг www.uz Openstat