Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам боласининг тупроққа айланиши

19:18 / 09.12.2022 | Shohimardon | 796

Ассалому алайкум! Пайғамбар алайҳиссаломнинг (бир саҳиҳ ҳадисда келтирилгани асосида) одам фарзандларини барчаларининг баданларини тупроқ еди, илло ъужбуззанаб номи бир кичик узви... деб айтганлари бор. Бошқа диний маълумотларга кура,Пайғамбаримиз набийлар, қорий-ҳофизлар ва шаҳидлар жасадларини тупроқ емайди(чиримайди) ҳам деганлар. Бу маълумотлар мазмунан бир бирига хилофдир. Қандай тушуниш мумкин, шарҳ беришингизни илтимос билан сурайман. .


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки ҳадис ўртасида зиддият йўқ. Кейингиси аввалгисини хослайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «كُلُّ ابْنِ آدَمَ تَأْكُلُهُ الْأَرْضُ، إِلَّا عَجْبُ الذَّنَبِ، مِنْهُ خُلِقَ، وَفِيهِ يُرَكَّبُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَمَالِكٌ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласнинг ҳамма жойи ер еб битиради, фақат ажбуз-занаб* чиримайди. Инсон ундан яратилган эди, (қиёмат куни) яна ундан яратилади». 
Имом Бухорий, Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «وَلَيْسَ مِنَ الْإِنْسَانِ شَيْءٌ إِلَّا يَبْلَى، إِلَّا عَظْمًا وَاحِدًا، وَهُوَ عَجْبُ الذَّنَبِ، وَمِنْهُ يُرَكَّبُ الْخَلْقُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани – «ажбуз-занаб» деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни махлуқотлар ўшандан тикланади».
Муслим ривоят қилган.
*«ажбуз-занаб» – думғазанинг учидаги жуда кичик суяк.
Ушбу икки ҳадисда келган маънодаги гапни тасдиқловчи яна бир қанча ҳадислар ҳам келган.
Бунинг устига, олимлар мазкур «ажбуз-занаб»ни топиб, синаб кўришган, уни ҳеч нарса билан йўқотиб бўлмаган.
Мусулмон кишининг одоби саҳиҳ ҳадисда келган гапни гап-сўзсиз тасдиқлашдир. «Мен бунга ишонмайман», дейишнинг ўрнига «Буни тушуниш учун менинг илмим етмаяпти», дейиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat