Ассалому алайкум! Томоқ оғриғи ёки йиринглаганида ажраладиган балғам хам тахоратни бузмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Балғам таҳоратни бузмайди. Унда қон кўринса ғолибига қаралади.
دَمٌ مَائِعٌ مِنْ جَوْفٍ أَوْ فَمٍ غَلَبَ عَلَى بُزَاقٍ حُكْمًا لِلْغَالِبِ أَوْ سَاوَاهُ احْتِيَاطًا لَا يَنْقُضُهُ الْمَغْلُوبُ بِالْبُزَاقِ .عَلَامَةُ كَوْنِ الدَّمِ غَالِبًا أَوْ مُسَاوِيًا أَنْ يَكُونَ أَحْمَرَ ، وَعَلَامَةُ كَوْنِهِ مَغْلُوبًا أَنْ يَكُونَ أَصْفَرَ.
“Қориндан ёки оғиздан чиққан суюқ қон тупукка ғолиб бўлса, аксарга ҳукм берилиб, таҳоратни синдиради. Агар тупукка тенг бўлса, эҳтиётан таҳоратни бузилганлигига ҳукм қилинади. Агар тупукка мағлуб бўлса, таҳоратни бузмайди” (Роддул муҳтор).
Қон тупукдан ғолиб ёки тупукка баробар эканлигининг аломати тупукнинг қизил бўлмоқлигидир. Мағлуб эканлигининг аломати тупук сариқ бўлмоқлигидир. (Дуррул ҳуккам). Валлоҳу аълам!