Ассалому алайкум! Менинг юзимда қичишиш касаллиги бор уйқумда бетимни кўп қашлаганимди сабабидан юз терим нозик бўлиб қонаши оссон бўлиб қолган. Таҳорат ичида қон чиқса ёки ел чиқса шунга ўхшаш таҳорат синдирувчи амаллар бўлиб қолса қонга ўхшаган нарсаларди ювим шу таҳоратни келган жойидан давом этиришни эшитгандим. Мени масаламда эса мен таҳорат олиб бўлганимдан сўнг шу заҳоти ойнага қарасам кўпинча юзимда бир икки жойи қонаб турган бўлади лекин ҳали баданимни артиб бўлмаган бўламан баданимда сувлар қуримаган ҳол. Мен манашу вазиятда таҳоратни бошидан қиламанми ёки шу қонди ювиб ташлайманми?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилиш асносида уни синдирувчи ҳолат рўй берса, таҳоратни қайта бошлаш шарт. Валлоҳу аълам!