Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу фарзандга зулм эмасми?!..

13:18 / 09.12.2022 | Nozimbek | 1379

Ассалому алайкум, азиз устозлар! Бу саволни сизларга йўллашимни бир киши илтимос қилди. Шу кишининг номидан ёзмоқдаман. Савол икки қисмдан иборат: Биринчи қисм: Биринчи оилам билан турмушимиз бўлмаган. Ажрашиб бошқа оила қилганман. Кейинги аёлимнинг икки фарзанди бор эди. Уларни қарамоғимга олдим. Уларнинг отаси дунёдан ўтиб кетганди. Аёлимнинг олдиги қайнота-қайнонаси набираларига деб бир ховлини хатлаб беришди. Аслида бу ховли аёлимнинг ўғлига дода-бувиси томонидан берилган ҳадия эди. Катта бўлса кўчада қолмай, шу уйда яшар деган ният қилишган бўлса керак. Мен аёлимга у уйни соттирдим. Йўқ дейишига қарамай, қўймадим. Аввалига бу пулга машина олиб миниб олмоққчи бўлдим. Лекин бунга аёлим кўнмади. Хуллас, бу пулни 10 йил сандиқдан чиқартирмадим. Инфелция натижасида бир ховлининг пули бир хоналик квартирага ҳам етмайдиган ҳолга келди. Шу масала ҳусусида ўртамизда низо чиққан эди, у бола "Сиздан ҳаққимни охират куни Аллоҳнинг олдида сўрайман!" деб кетиб қолди. Онаси менга ранжиган эди "Агар шу масалани кўтарсанг ёки ўғлинг билан кўришсанг, эр бўлиб сендан рози эмасман!" дедим. Орадан 5 йилча вақт ўтди. Она-бола учрашмайди, мен ҳам ўгай ўғлим билан юзкўрмас бўлиб кетганмиз. Эшитишимча ҳалигача ўзига уй ололмабди. Квартирами-квартира ижарада яшаб юрар экан. Ҳозир ёшим катта бўлиб қолди. Охиратда ҳаққимни сўрайман деганига олдин парво қилмагандим. Мен уни боқдим-ку, шу билан ҳисоб бўп кетти деб юрувдим. Лекин яқинда оғайниларим бу даъво оғирлигини, ҳисоби қаттиқ бўлишини, аҳли илмдан маслаҳат олиб, масалани бу дунёда ҳал қилиб қўйиш кераклигини айтишди. Бу шунчалик оғир гуноҳми?!.. Нима қилсам гуноҳимни ювишим мумкин?!.. Иккинчи қисм: Бу савол ҳам шу ўгай ўғлим ҳақида. У бизнинг хонадонимизда 10 йилча яшади. Шу вақт ичида ўзимча уни тарбия қиламан деб кўп урардим. Ҳатто темир, тахта каби нарсалар билан урганман. Юзига ёниб турган сигарет босганман. Бир марта қўлини ҳам синдирганман. 6 ойча гипсда юрган. Хотиним миқ этса, уни ҳам қўшиб урардим. Хотинимнинг отаси менга бир марта "Бу етимваччанинг ўлиги ҳам, тириги ҳам бизге керак эмас! Нима қилсангиз қилаверинг!" деб айтганди. Шу сабабдан борарга жойи йўқ деб ураверардим. Икки марта қўлининг томири ёрилиб кетиб, анчагина қони оққанди. Биринчи саволимда маслаҳат берган оғайниларим мусулмон инсоннинг қози ҳукмисиз қонини оқизиш катта гуноҳлигини, ҳар бир оққан топчи қон учун охиратда ҳун тўланишини айтишди. Саволим шуки, бунинг учун ҳам рози-ризочилик олишим керакми?!.. Сизларга жавоб учун катта раҳмат! Маслаҳат беринглар, шуларнинг ғамидан қўрқиб кетаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз етимнинг молини ноҳақ еган кўринасиз. Бу иш банда қилиши мумкин бўлган энг оғир гуноҳлардан биридир... Ушбу жавобни ўқишингиз биланоқ, кечиктирмасдан, зудлик билан тавба қилишингиз, истиғфор айтишингиз лозим. Ўша болани топиб бориб, ундан кечирим сўрашингиз, қайси молини еб юборган ёки тортиб олган бўлсангиз барчасини тийин-тийинигача қайтаришингиз шарт. Акс ҳолда охират куни бу гуноҳ учун бўладиган сўроқ-савол ўта оғир бўлади.  Аллоҳ таоло етимларнинг молини зулм билан ейдиганлар ҳақида бундай деган:

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا۝

10. Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар.
Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчан эканлиги кўриниб турибди. Аввало, ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қоринларидаги у нарса қиёматда оловга айланади.
«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос».
Сўнгра шу ҳолда – қоринларидаги олов алангаланган ҳолда дўзахга кирадилар.
«Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар».
Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етимнинг молини ноҳақ еган одам ичию ташидан олов азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!
Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси шарифлар бор.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:
– Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар, – дедилар.
– Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули? – деб сўралди. У зот:
– Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш, мўмина, покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш, – деб жавоб бердилар.
Машҳур тафсирчилардан Суддий:
«Етимнинг молини еган одам қиёмат куни оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Ҳар бир кўрган одам унинг етимнинг молини еганлигини билиб олади», – деганлар.
Ибн Мурдавайҳи Абу Барзодан ривоят қилган ҳадисда у зот:
– Қиёмат куни бир қавмлар оғизларидан олов пуркалиб турган ҳолда тирилтириладилар, – дедилар. Одамлар:
– Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар? – деб сўрашди. У зот:
– Аллоҳ таолонинг «Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига оловни ейдилар, холос», деганини билмайсанми? – дедилар.
Имом ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки заифнинг – аёлнинг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан», – деганлар.
Албатта, бу таълимотлар мусулмонларга ўз таъсирини ўтказган. Уларни қаттиқ ларзага солган. Улар етимларнинг молига яқин келишдан ҳам қўрқиб қолганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда қуйидагиларни айтган:
 «Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар...» ояти нозил бўлганида, етимларни ўз оталиғига олганлар бориб, ўз таомини уларнинг таомидан, ичимлигини ичимлигидан ажратиб қўйди. Ортиб қолган таомлар ҳам то етим ўзи егунча ёки айниб қолгунча турадиган бўлди. Етимларни оталиққа олганларга машаққат туғилди. Бу ҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган эди, Аллоҳ таоло «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар...» оятини нозил қилди». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat