Ассалому алайкум! 1). Таҳорат олаётган пайтимда қўшнимиз чақириб қолди мен унга жавоб бердим кейин бошқатдан таҳорат олдим шу ишим тўғримиди ёки келган жойимдан яна тоҳоротни давом эттираманми? 2) таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювгандан сўнг фақат оёғим қолди шу оёғимни бошқа жойга бориб ювсам бўладими яъни ерда таҳорат қилиб оёғимни битон устида ювсам бўладими? 3) намозга кечқолаётган одам таҳорати йўқ лекин тоҳорат қилишга сув бор лекин таҳорат қилгунича намоз ўтиб кетади шундай ҳолда таяммум қилиб олиб намозни адо этса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳоратни қайта бошлашингиз лозим эмас эди.
2). Иккисининг орасида ювилган аъзо қуриб қоладиган миқдорда вақт ўтмаса зарари йўқ. Бу пайдар-пайликни бузиш ҳисобланмайди.
3). Дуруст эмас. У намоз вақти чиқиб кетадиган ҳолатда бўлса ҳам таҳорат олиши шарт. Валлоҳу аълам!