Ассалому алайкум! Мен аёлимни анча йиллар олдин оилавий можаро туфайли қўйдим деганинидим талоқ тушди дейишди қайта никоҳ ўқитдик. Орадан анча йиллар ўтди сафардан отпускага келганимда Отам мени ҳовлимда уста ишлатардила аёлим катта ҳовлида вақтинча яшарди болалар билан Отам мени ҳовлимда уста ишлатиб яшардила аёлим овсини билан чиқишолмай менам кўчаман деб ҳарҳаша қилиб Отам билан мени уруштириб қўйгани учун ўша ҳовлига чиқсанг ҳаромсан дедим. Кейин нотўғри қилдим деб у чиқмай туриб гапимни қайтиб олдим дедим орадан анча вақт ўтиб сафардалигимда ҳовлига чиқибди. Мен келганимдан кейин эҳтиёт шарт деб никоҳ ўқитиб олдим кейингиси яқинда Отамни норози қилгани учун талоқсан талоқсан деб айтиб юбордим. Болалар айттим бўлмасин деб шаҳримиздаги уламолар тан олган домлага мурожаат қилдик. У киши ҳамма гапни эшитиб эртага келилар деб қайта никоҳ ўқиб қўйдилар мени кўнглим ғаш бўляпти никоҳимиз тўғри бўлганмикин?
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушганини ўзингиз айтиб турибсиз. Уч талоқдан кейин эр-хотин бир бирига ҳаром бўлади. Қайта никоҳланишлари дуруст эмас. Никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!