Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги хатоларим

14:10 / 22.12.2022 | Мухаммаджон | 675

Ассалому алайкум! Мен 20 тадан ошиқ сура биламан ва хамма намозларимда ушбу сураларни зам сура сифатида ишлатаман, ушбу сураларни крил алифбосида ёд олганман лекин сўзларни махражидан чиқармасдан тажвитсиз ўқиман, бир танишим тажвитсиз уқисанг намозларинг дуруст эмас деди кегин мен устозга бориб араб харифларини ўргандим бўндан ташқари шайх Алижон қорининг дарсларини хам куриб ургандим ва ўрганиб хам келмоқдаман, лекин барбир харифларни тўғри эта олмаяпан мисол, фотиха сурасидаги ъайн дзод харифларини чиқара олмайман яъни ғойрил мағдзуби валд зоооолллииин деб ўқиман лекин ўша сузда ъайн дзод харифлари айтилиш кераклигини биламан, айниқса махфий намозларимда махражидан чиқаришга қийналаман иккинчиси, тин сурасининг 5 оятидаги родаднааҳу сузини айрим вақтларда родаданааҳу деб ўқиб қўяман яни д харифидан кегин а харифини хам этиб юбораман бу сўзда ва юқорида айтганларим бўйича номозим нуқсонлими шуни билмоқчи эдим, намозни анчадан бери ўқиб юрганларга ўқиб берсам ха бўлади дешвотди, лекин ўзим харфларни махражидан чиқара олмаётганимни билиб турипан ўқивотган намозларим қабул бўлиши хақида ўйланиб қолдим


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бор имкониятингизни сарфлаб, ҳарфларни ўз махражидан тўғри чиқариб талаффуз қилишга ҳаракат қилаётган экансиз, намозларингиз иншаа Аллоҳ дуруст. Бундан буёғига янада ҳимматингизни ошириб, тажвидингизни пухта қилиб олинг. Моҳир устоз ҳузурида кўпроқ машқ қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat