Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқа гўшти

14:00 / 22.12.2022 | Olim Hasanov | 626

Ассалому алайкум! Биз Россиядамиз акам ва дадамга чўчқа гўштини, колбасасини еманглар деб илтимос қиламан. Лекин барибир улар менга кўрсатмай еб қўйишади. Астагфируллох. Харом қилинган нарсани еса нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда чўчқа ҳаром қилинган. Билиб-билмай еб қўйиш билан кофир бўлмайди. Киши унинг ҳаром қилингани ҳақидаги шариат ҳукмини инкор қилиб, “истеъмол қилиш мумкин” деб туриб олса диндан чиқади. Мана шу ҳолатдан қўрқиш керак. Сиз дарҳол акангиз ва отангизга чўчқанинг ҳаромлиги ва буни инкор қилса диндан чиқишини тушунтиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat