Ассаламу алайкум! Ҳурматли ва азиз илм биродарлар. Сизларга берадиган саволим қуйидагича: Жанобимиз Шайҳ Ҳазратларининг "Бир салом билан кундузи тўрт, кечаси саккиз ракъатдан зиёд нафл макруҳдир" деб айтганларини ўқиб қолдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Қайси бир мусулмон банда ҳар куни Аллоҳ учун фарздан ташқари ўн икки ракъат иҳтиёрий намоз ўқиса, албатта...." деб айтилган ҳадисларини ўқидим. Ҳамда "Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин" деганларини ҳам ўқидим. Аввал мен кунига 5 маҳалда 32 ракъат ўқир эдим. Энди 2 ойдан бери кунига 48 ракъат ўқимоқдаман(Аллоҳдан хайрни умид қилган мақсадда). Бомдоддан олдинги 2 ракъатни Ҳожат намози, пешиндан олдинги 4 ракъат ва кейинги 2 ракъатни ҳам нафл, асрдан олдинги 4 ракъатни ҳам нафл, шомдан кейинги 2 ракъатни Аввабийн, хуфтондан кейинги 2 ракъатни Шукр намози деб ўқиб қўйибман. Нима деб ўқисам бўлади энди? Қайси бирини нафл деб, қайси бирини қазоларим ўрнига “қазо намози” деб ўқиш мумкинми? Жавоб учун катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Фарз ва вожиб намозларидан бошқа барчасини нафл намози деб ният қилиб ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.