Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кичкина тижорат

17:40 / 22.12.2022 | Давлатёр | 591

Ассалому алайкум! Мусофирдаман. Қўшимча пул топиш мақсадида кичкина тижорат қиламан. Қурилишда Мен 130 рублдан Мушканбар оламан ва қурилишдаги одамларга 250 рублдан сотаман, каттароғини 200 рублдан оламан 350 рублдан сотаман. (Кўп пул қўйишимга сабаб бундан ҳам қимматлари бор ва ишончли сифатли ва арзон берадиган инсон топдим. Иккаласи 100% бир хил.) .Савол: Биттаси мендан кўпроқ олсам арзонроқ беринг деди .130 ликни 200 дан, 200 ликни 270 дан беришимни айтдим. У асл нархини билмайди. У ҳар бирига 20 рублдан бераман деяпти, мен айтдим шусизҳам 20 ва 30 рубллар қолади шунчалик қайтдим ку бундан камига бермайман хохласангиз бошқадан олинг дедим. У рози бўлиб олса, Менинг пулларимга харом аралашадими? Қандай йўл тутай? қанчадан берганим афзал?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Заррача ёлғон ишлатсангиз ҳам фойдангиз ҳалол бўлмайди. Нима деб алдаганингизни ўзингиз билиб турибсиз.

Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш ҳаром эканини зинҳор унутмаслиги зарур.
Шунингдек, ваъдага вафо қилмай, сўнг ёлғон гапириш, нарсаларнинг баҳосини баён қилишда ёлғон ишлатиш ҳам ҳаромдир.
Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Шунда у зот савдо қилаётган одамларни кўриб: «Эй тожирлар жамоаси!» дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан, у зотга қарадилар. Шунда у зот: «Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар. Фақат Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан мустасно», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Агар тижоратчи одам тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, тожирлик эгасига надомат, охират шармандалигини келтиради. Ҳар бир тожир ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилишга уринмоғи керак:
1. Аллоҳ таолога тақво қилиш.
2. Яхшилик қилиш.
3. Ростгўй бўлиш.
Ушбу сифатлари бор одамгина тижоратда фожирлик, алдамчилик, ҳаромхўрлик қилмайди.
Аслини олганда тожирлик ҳам шариат кўрсатган йўл билан амалга оширилса, ибодат бўлади. Чунки тожирлар тижоратлари орқали ўзларига фойда топишдан ташқари, жамиятлари учун катта аҳамиятга эга бўлган ишни амалга оширадилар. Кўпчиликнинг оғирини енгил қиладилар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда тижоратни ҳалол қилганини эълон қилган. Ҳатто ҳаж ибодати вақтида ҳам тижоратга рухсат берган. Саҳобалардан баъзилари тижорат вақти келса, Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилишга тенг бўлишини айтганлар.
Ушбу афзалликларнинг ҳаммаси тожирнинг тақводор, ростгўй ва омонатли бўлишига боғлиқдир. Ана ўшанда мўмин-мусулмон тожир қиёмат куни юксак мартабаларга эришади. Набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади.
Ушбу ҳадис олдимизга тожирларнинг икки хил ҳолатини кўндаланг қўймоқда:
Алдамчи, ёлғончи ва ҳаромхўрлари қиёмат куни фожир бўлиб тирилтирилади.
Тақводор, содиқ ва омонатлилари қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлишади. Энди ихтиёр ҳамманинг ўзида. Ҳар ким ниятига ва амалига яраша мансаб топади.
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши бозорда туриб, бир молни савдога қўйди ва мусулмонлардан бир одамни қизиқтириш учун у(мол)га ўзига берилаётгандан кўп берганини айтиб, Аллоҳнинг номи ила қасам ичди. Шунда:
«Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар...» ояти нозил бўлди».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Оятнинг давомида:
«…албатта, ана ўшаларга охиратда яхши насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоб бор», дейилган (Оли Имрон сураси, 77-оят).
Демак, одамларни қизиқтириб, молини ўтказиш учун «Ўзи бу мол менга бунчага тушган», деб ёки «Одамлар «бунча бераман», деган эди, сотмадим», деб ёлғон айтиб, қасам ичиш охиратда ёмон оқибатларга олиб келар экан. Шунинг учун бу нарсадан ҳушёр бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан


Топ рейтинг www.uz Openstat