Ассалому алайкум! Қариндошимдан пулини 12 ойда бўлиб тўлаш шарти билан Матиз автомашинани сотиб олгандим. 6 ой тўладим, яна 6 ой тўлашим керак. Ўзим бошқа автомашина олганим учун Матиз уйда туриб қолди. Шуни қўл остимда ишлайдиган қийналган оилага пулини бўлиб тўлаш шарти билан сотсам бўладими? (Қариндошимга қолган тўловни тўлашда ўзим давом этавераман).
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Машинани сотишингизга таъқиқ қўйилмаган (гаров каби) бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!