Ассалому алайкум! Мен ўқишга чет элга кетаётган эдим аввал Бухородан тошентга бораман, Тошкентда икки кун турганча Қозоғистон учиб кетаман ва у ерда уч кун бўламан, кейин Хитойга учиб кетаман, 1 ҳафта карантинда турганимдан кейин ўқишим жойлашган шахарга бораман ва 4 йил шу ерда ўқийман. Саволим қуйидагича: Уйдан чиққанимдан бошлаб қанча муддатга мусофир ҳукмида бўламан, ўқишга етиб борганимчами ёки уйга қайтиб келганимча?
– Ва алайкум ассалом! Бухородан чиқишингиз билан мусофирга айланасиз. То ўқишингиз жойлашган шаҳарга етиб боргунингизча шу ҳукмда бўласиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Сўнгра 4 йил ўша ерда муқим бўласиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!