Ассалому алайкум! Намозни вақти кирган пайтида, яъни азон айтганда дарҳол ўқиш керакми? Пешин намозини асрга, асрни шомга яқинлатиб ўқиган, хуфтонни туннинг учдан бири ўтганда ўқиган яхши деган сўзларни эшитиб қолдим. Шу гап ҳақиқатга қанчалик яқин. Олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Намозни вақти кириши билан адо қилиш Аллоҳнинг ҳаққидир. Шунинг учун аёллар намозни вақти кириши билан ўқиб олишлари афзалдир. Жамоатга қулай бўлган вақтда ўқиш бандаларнинг ҳаққидир. Аллоҳ таоло фазли карами билан бандаларга қулай бўлган вақтни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали мустаҳаблигини билдирган. Одамлар уйқудан туришлари мушкул бўлганлиги учун бомдодни тонгни ёриштириб ўқиш, пешинни совутиб ўқиш, хуфтонни жамоат камаймайдиган даражагача кечиктириб ўқиш мастаҳаб саналади. Сиз айтган вақтларда ўқиш макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.