Ассалому алайкум! Мен ўқувчиман ва деярли ҳар куни транспортдан фойдаланаман. Автобусда йўл ҳаққи 1200 сўм ва мен 1500 сўм берсам чиптачиларнинг деярли ҳаммаси 200 сўм қайтим қайтаришади, чунки 100 сўмлик ҳар доим ҳам топилавермайди. Шу тўғрими? Мен тез-тез 1000 сўм +100 сўмлик (яъни танга ) бериб тураман. Улар ҳам индашмайди. Шундай қилсам тўғри бўладими? Ойлик чипта олай десам у ҳар доим ҳам керак эмас. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Имкон қадар уларнинг ҳақи сизда қолмаслигига ҳаракат қилинг. Масалан 5 бор 100 сўмдан кам берса сиз бир бор 1000 сўм беринг. Валлоҳу аълам!