Ассалому алайкум! Мен бундан 10 йил аввал бир танишимга ишларини битириб олишига қарзга сўм пул берган эдим. Шунча вақт ичида қайтаришни имкони бўлса хам бермади. Энди эса шу қарзини узмоқчи, лекин қанча беришини билмаяпти. Сабаби мендан олган сўмини хозирда қадри 3-4 баробар кам. Мен хаққимни олиш учун ундан қанча пул олишим маъкул?
– Ва алайкум ассалом! Сўмда қанча берган бўлсангиз ўшанчани олинг. Ортиғини талаб қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!