Ассалому алайкум! Устозлар, сўрамоқчи бўлган нарсам, мен бугун жума намозига кетаётсам бирга ишлаган қиз билан учрашиб қолдик. Одатда хеч хам қиз бола билан қўл бериб кўришмас эдим. Шошганимдан бирдан қўл бериб сўрашганди мен хам қўл бериб юбордим. Тахоратим бор эди. Абу Ҳанифа мазҳабида аёл кишини қўли тегиб кетса ёки беқасд сўрашса тахорати синмайдими? Номахрамни қўли тегиб кетса тахорат кетмайди деб ўқигандим. Шу холатда ўйланиб тахорат олмай жумани ўқидим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Кўришганингизда бирор нарса чиқмаган бўлса, кўришишни ўзи билан таҳорат кетмайди. Қилган ишингиз гуноҳи кабира ҳисобланади. Валлоҳу аълам!