Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофирликдан сўнг Исломга кирган инсонларга ҳавасим келади.

03:54 / 06.05.2013 | fayz_ | 3186

Ислом динида ҳаёт кечирмай, умрининг охирида иймонга келиб, чиройли вафот етаётганларни кўп ешитмоқдаман ва тўғриси ешитганимда жуда ҳавасим келади. Умри бўйи Исломда ибодат қилиб, умрининг охирида бир калима ёмон сўз айтиб, яхши амаллари ювилиб, ҳунук суратда вафот етганларни ҳам ешитганман. Ислом ўзидан аввалги барча гуноҳларни кечиришини ҳам ешитганман. Умрининг охирида иймонга келиб вафот етганларга ҳавасим шу даражага етдики, кофирларнинг иймон келтиришлари биланоқ гуноҳлардан пок бўлишларини ўйлаб, мен Исломда юриб анча гуноҳлар қилганман деб кофирларга ҳавасим келадиган бўлиб қолди. Лекин бошқа томондан Исломда еканлигимга ношукурлик қилиб қўяётганга ўхшаяпман. Саволим шуки, менинг кофирларга бундай суратда ҳавас қилишим тўғрими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Нотўғри. Исломда бўлиб Аллоҳ таолонинг розилигини топишнинг ўзига яраша фазли бор. Сиз динимиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмаганингиз учун шундай хаёлга клегансиз. Динимизни тинимсиз ўрганиб бораверсангиз жуда кўп яхшиликларни билиб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat